Skip to main content
Yangiliklar

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Тошкент вилоятида стол тенниси баҳслари қизғин кечмоқда

By 28.01.2021No Comments

Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманлардаги спорт иншоотларида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида январь ойида стол тенниси тури бўйича беллашувлар ташкил этилмоқда. Мусобақа вилоятнинг 22 та туман ва шаҳарларининг 1044 та маҳалласини қамраб олиши режалаштирилган бўлиб, уларда жами 14 минг нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.

Баҳслар маҳалла, туман, шаҳар, вилоят миқёсида ўтказилиб, шаҳар ва туман босқичларининг якуний баҳслари Олмалиқ ва Янгийўл шаҳарлари, Юқори Чирчиқ, Пскент, туманларида, вилоятнинг финал босқичи 30 январ куни Юқори Чирчиқ тумани 19 умумтаълим мактабининг стол теннис залида ўтказилиши режалаштирилган. Айни пайтга келиб Олмалиқ шаҳри, Юқори Чирчиқ, Пскент туманлари бўйича ғолиблар аниқланган бўлиб, 29 январь кунги баҳсларда Янгийўл шаҳри ва тумани, Чиноз, Оққўрғон, Қуйи Чирчиқ ва Зангиота туманлари вакиллари ҳудудий босқичда ўзаро беллашишади.

Вилоятнинг якуний беллашувларида ҳудудий босқичларда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жами 16 нафар иштирокчи баҳс олиб боради.