Skip to main content
Yangiliklar

“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида пойтахтимизда шахмат-шашка мусобақалари давом этмоқда

By 16.01.2021No Comments

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 10 январдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб старт берилган “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги оммавий спорт фестивали давом этмоқда.

Хабарингиз бор фестивал доирасида пойтахтимизда шахмат-шашка мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, бугун пойтахтимизнинг Юнусобод тумани “Увайсий” маҳалласида белгиланган режа асосида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Ушбу мусобақага “Увайсий” маҳалласи яқинидаги қўшни МФЙ аҳолиси ҳам бевосита иштирок этди.

Қуйида ушбу мусобақа жараёнларидан тайёрланган фотоларни кўришингиз мумкин:

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати