Skip to main content
Yangiliklar

❓Совуқ кунларда томир тортишса нима қилиш керак?

By 25.01.2021No Comments

🔸Салқин ҳавода оёқ томирлари тортишса, қалинроқ пайпоқ кийинг ёки оёқ учун иссиқ ванна қабул қилинг. Агар одам ўтирганда, юрганда томири тортишиб қолса, бир қўл билан оёқ панжасини ёзиб, болдир мушакларини аста-секин пастга томон силаш тавсия этилади.

🔸Агар оёқ оғриб, увишиб томир тортишиши доим такрорланаверса, қон томирлар ва асаб касалликлари шифокорларига мурожаат қилиш лозим.

🔸Куннинг иссиқ пайтларида оёқ болдирига ва панжага вақти-вақти билан парафин, озокерит, балчиқ қўйиш фойда беради. Тунда оёқ ва товон мушаклари тортишмаслиги учун бир ҳафта давомида овқатланишдан олдин кунига 3 маҳал икки чой қошиқдан асал истеъмол қилинг.