Skip to main content
Yangiliklar

Шакарни қўп миқдорда истеъмол қилиш семизликка олиб келмайдими?

By 21.01.2021No Comments

Шифокор-валеолог Бахтиниса Азимбоева:

🧁Ширинликни кўп истеъмол қилгандан сўнг танада қувват пайдо бўлади ва у камҳаракатлилик натижасида сарфланмаганлиги учун қувват танада ёғга айланади. Шунинг натижасида семизлик келиб чиқади.

🧎‍♀️Бу ҳолат нафақат вазнни оширади, балки қандли диабетнинг иккинчи турини ҳам келтириб чиқаради.

🧬Шакарнинг ўзи организмга сўрилмайди. Чунки у минераллар, углевод ва бошқа элементлардан ажратиб олинган. Шу сабабли тўқлик ҳиссини ҳосил қилмайди.

🍩Шакар билан бирга яна бошқа маҳсулотлар истеъмол қилишимиз эса семизликка сабаб бўлиши мумкин.

🍎Шакарни табиий мевалардан олиш мақсадга мувофиқдир. Чунки мева таркибидаги шакарда макро- ва микроэлементлар мавжуд. У тўйиш ҳиссини беради, семизликка олиб келмайди.