Бугун Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда “Янги нафас” спорт ва ижтимоий ҳаракати доирасида “Save Aral” марафони ўтказилди. Мусобақа Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилди.
Марафонга 2 000 нафарга яқин вилоят бошқарма ва ташкилотларининг ходимлари, таълим муассасалари ўқувчи-талабалари, маҳалла фуқаролари ҳамда уюшмаган ёшлар жалб этилди. Мусобақа иштирокчилари Амир Темур мақбараси олдидан стартга чиқиб, Университет хиёбонини айланиб ўтган ҳолда вилоят мусиқали драма театри олдида ўрнатилган марра чизиғи, яъни “финиш”гача бўлган масофани босиб ўтишди.
Марафон иштирокчилари томонидан қуйидаги натижалар қайд этилди.
2003-2004 йилларда туғилган ёшлар (ўғиллар):
1-ўрин – Маматқулов Жавоҳир;
2-ўрин – Исмоилов Исломбек;
3-ўрин – Маҳкамов Исломжон.
2003-2004 йилларда туғилган ёшлар (қизлар):
1-ўрин – Тўханова Мадинабону;
2-ўрин – Нормуродова Дилноза;
3-ўрин – Тўйчиева Зарнигор.
Мутлоқ (ўғиллар):
1-ўрин – Назаров Илҳом;
2-ўрин – Беков Бекзод;
3-ўрин – Ортиқов Бахтиёр.
Мутлоқ (қизлар):
1-ўрин – Азаматова Муҳайёбону;
2-ўрин – Эргашева Ҳалима;
3-ўрин – Тоҳирова Азиза.
“Энг ёш иштирокчи” номинацияси бўйича:
Шергетова Парвина.
“Энг ёши катта иштирокчи” номинацияси бўйича:
Гилманов Комил,
Рафиев Ҳамроқул.
Мусобақа ташкилотчилари томонидан марафон ғолиб ва совриндорларига эсдалик совғалари тақдим этилди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги