Skip to main content
Yangiliklar

“Пекин-2022” делегациялари раҳбарларининг семинари онлайн тарзда ўтказилади

By 20.01.2021No Comments

Халқаро Олимпия қўмитаси 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларида иштирок этувчи делегациялар раҳбарларининг семинари 1-2 февралда онлайн тарзда ўтказилишини тасдиқлади. Ушбу қарор коронавирус пандемияси сабабли жаҳон бўйлаб сафарларга чегаралашлар кучайтирилганлиги муносабати билан қабул қилинди.

Қоида бўйича, делегациялар раҳбарларининг семинарларига Олимпиада объектларини текшириш ҳам кирарди. Тадбирнинг онлайн тарзда ўтказилиши терма жамоалар делегацияларининг раҳбарлари Пекин, Яньцин ва Чжанцзякоуда ўтказиладиган мусобақалар объектларини кўздан кечира олмасликларини англатади.

Токиодаги Олимпия ўйинлари делегациялар раҳбарларининг сўнгги семинари ҳам 2020 йилнинг августида соғлиқни сақлаш соҳасидаги глобал инқироз сабабли онлайн тарзда ўтказилган эди. Эслатиб ўтамиз, Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари келаси йилнинг 4-22 февраль кунлари бўлиб ўтади.