Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида бугун Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида туманнинг 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳолиси «Соғлом ҳаёт сари 10 000 қадам» шиори остидаги оммавий юриш марафонида бирлашди.
Марафон «Полвонлар» МФЙ ҳудудида жойлашган 26-сонли умумтаълим мактаби биноси олдидан Қоракўл туман Кураш марказигача бўлган ҳудудда ўтказилди. Бугунги марафонда 300 нафардан ортиқ спортсевар аҳоли иштирок этди. Марафондан сўнг оммавий бадантарбия машғулотлари ўтказилди.
Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ёшларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, спорт ихлосмандлари мисолида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, юриш орқали жисмоний чиниқиш ва экологияни асрашдан иборат.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги