Таэквондо спорт тури 2000 йилдан расман ёзги олимпия ўйинларидан ўрин олган.
Ҳозирга қадар 30дан зиёд таэквондочи Олимпия чемпиони бўлган.
Мексикалик таэквондочи Мария Эспиноза ғаройиб натижага эришган. Гап шундаки, у 2008 йил Пекинда ўтган Олимпиадада 67 кг вазн тоифасида ОЛТИН медални қўлга киритган. Тўрт йилдан сўнг у Лондондаги мусобақада БРОНЗА медалига эга чиққан. 2016 йил Рио Де Жанейрода ҳам иштирок этган Эспиноза бу сафар КУМУШ медалига сазовор бўлган.
Яъни 1987 йилда туғилган Мария ҳозирга қадар Олимпиадада уч хил (олтин, кумуш ва бронза) медаль қўлга киритган дунёдаги ягона таэквондочи ҳисобланади.
Пекин-2008
Лондон-2012
Рио-де-Жанейро-2016