📌Одамда ҳалқум ва ҳиқилдоқ анатомик жиҳатидан ёнма-ён жойлашади. Шунинг учун эволюция даврида нафас ва ютиниш нерв марказлари фаолияти координациялашган бўлади.
😡Асабийлашганда ёки бир қатор стресс ҳолатларида 1-2 ҳўплам сув ичиш рефлектор равишда нафас марказлари фаолиятини пасайтириб, уларни ушлаб туради ва ритмик ҳолатга келтиради.
💧Сувнинг “тинчлантирувчи эффекти” шунга асосланади. Шунингдек, сув ичганда ҳиқичоқ тутиши тормозланади.