Skip to main content
Yangiliklar

Чавандозимиз Европада икки бор шоҳсупага кўтарилди

By 16.01.2021No Comments

Испаниянинг Олива шаҳрида от спорти бўйича “Trofeo Emiralia horse corporation” мусобақаси старт олди. Конкур йўналишида ўтказилаётган мусобақанинг биринчи кунида ҳамюртимиз бир дастурда 2 та медаль қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Ёш ва умидли чавандозларимиздан бири Абдураҳмон Абдуллаев турнирда икки тулпор билан қатнашди ва эътиборлиси спортчимизнинг ҳар икки чиқиши унга совринли ўринларни тақдим қилди. “Tako Dilait” лақабли от билан чиқишда вакилимиз иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Абдуллаев “Quintair” билан кучли учликдан жой олди.

CSI1* 135 OLIVA SPAIN
1. Фабиен Дагно-Ланж (Fringat du Calvaire, от лақаби) – Бельгия
2. Абдураҳмон Абдуллаев (Tako Dilait) – Ўзбекистон
3. Абдураҳмон Абдуллаев (Quintair) – Ўзбекистон