Skip to main content
Yangiliklar

Cамарқанд вилоятида шахмат-шашка ойлиги доирасида мусобақалар давом этмоқда

By 13.01.2021No Comments

Мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги фестиваль доирасида 12 январь куни Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида шахмат-шашка бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақада умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда аҳоли вакиллари, маҳалла фаоллари қамраб олинди.

Ушбу оммавий спорт тадбирида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари А.Каримов, Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиев ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Таъкидлаш керак, “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги оммавий спорт фестивали доирасида Самарқанд вилоятида январь ойи шахмат-шашка ойлиги деб эълон қилинган ва ушбу ойлик доирасида вилоятнинг барча туман(шаҳар)ларида шахмат-шашка мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати