Skip to main content
Yangiliklar

«Бизда Б режа йўқ». ХОҚ президенти Токио олимпиадаси бекор бўлишини инкор қилди

By 22.01.2021No Comments

Халқаро Олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах «Токио-2020» Олимпия ўйинларининг бекор қилишга ҳеч қандай сабаб йўқ эканлигини маълум қилди.

«Токио ёзги Олимпия ўйинларини бекор қилиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпмиз. Шу сабабли ҳам бизда Б режа йўқ ва бу мусобақани омадли ва хавфсиз ташкил этишга умид қиламиз. Сиз 2021 йил март билан 2020 йил мартни таққослай олмайсиз, чунки илм-фан, тиббиёт, эмлаш ва синовларда жуда катта ютуқлар мавжуд. Буларнинг барчаси ўтган йилнинг март ойида йўқ. Одамзод бу касаллик билан қандай курашиш кераклигини билмас эди, ҳозирга келиб эса биз жуда кўп нарсани биламиз. Шу сабабли,Олимпия ўйинлари хавфсиз ўтиши аниқ»,-деди Томас Бах.