Skip to main content
Yangiliklar

Бешариқда “ИИБ кубоги” ғолиби аниқланди, энди навбат “Прокурор кубоги”га

By 14.01.2021No Comments

Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги маҳаллалар жамоалари ўртасида ўтказиб келинаётган сектор раҳбарлари кубоги учун мини-футбол мусобақаларининг навбатдагиси ўз якунига етди.

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрамида «ИИБ кубоги» турнири ғолиби аниқланди. Турнирнинг финал босқичида тўртта жамоа ўзаро куч синашди. 3-ўрин учун кечган баҳсда “Товул” МФЙнинг “Қатортол” жамоаси “Пастки Яккатут” МФЙ жамоаси билан асосий вақтда дуранг ўйнади – 2:2. Пенальтилар сериясида эса омад “Товул” маҳалласи жамоасига кулиб боқди.

Мусобақанинг финал баҳсида Абдураззоқ ота ҳамда “Тошариқ” маҳаллалари жамоалари тўқнаш келишди. Муросасиз ўтган баҳсда Абдураззоқ ота маҳалласи жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, «ИИБ кубоги» соҳибига айланди. Ғолибларга туман ҳокими ҳамда ИИБ бошлиғининг эсдалик совғалари топширилди.

Финал учрашувини 3 мингдан ошиқ томошабин кузатиб борди. Маданият марказининг ёш хонандалари ижросидаги куй-қўшиқлар эса байрам тадбирларига ўзгача файз киритди.

Шундан сўнг мини-футбол мусобақалари эстафетасини туман прокуратураси қабул қилиб олди. Демак, навбатдаги турнир «Прокурор кубоги» учун ўтказилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати