Skip to main content
Yangiliklar

Ангренда Тошкент вилояти бўлими йиғилиши бўлиб ўтди

By 25.01.2021No Comments

24 январь куни Ангрен шаҳрида жойлашган 13-мактаб спорт залида Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси Тошкент вилояти бўлими 2020 йил якунлари сарҳисоб қилинди ва 2021 йилда режалаштирилган ишлар, келгусида бўлиб ўтадиган Осиё, жаҳон чемпионатларига муносиб спортчиларни тайёрлаш, Паралимпия ўйинларига йўлланма олиш учун ҳаракат қилиш ҳамда 2025 йил Ўзбекистонда ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинларига жиддий таёргарлик кўриш масаласи буйича топшириқлар берилди.

Тадбирда пумсэ йўналиши бўйича мураббийларга ўқув-машғулот семинари ташкиллаштирилди.

2020 йил сўнггида ўтган Ўзбекистон чемпионатида совриндор бўлган 33 спортчи ва уларни тайёрлаган 15 мураббий Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси Тошкент вилояти бўлими томонидан тақдирландилар.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси Тошкент вилояти бўлими раҳбари Дилшод Турақулов ҳамда Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси вилоятлар бўйича куратор Ҳусниддин Ходжамқулов иштирок этди.