Skip to main content
Yangiliklar

Аҳоли орасида оммалашган 5 000 қадам

By 16.01.2021No Comments

Чирчиқ шаҳри аҳолиси ўртасида “Соғлом ҳаёт учун 5 000 қадам” лойиҳаси аллақачон оммалашиб улгурган. Боиси, ҳафтанинг ҳар шанба куни эрта тонгда Чирчиқ шаҳар Кимёгарлар маданият саройи олдида минглаб одамлар эрталабки бадантарбия машқлари ва 5 минг қадам юриш учун тўпланишади.

– Бугун эрта тонгда ҳам худди шундай бўлди. Чирчиқ шаҳар ҳокими бошчилигида барча корхона ва ташкилотлардан ишчи-ходимлар, ўқувчи ёшлар ва катталар, хуллас етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган аҳоли эрталабки бадантарбия машқларини бажариб, 5 минг қадам юришди. Бугун ҳам “Соғлом ҳаёт учун 5 000 минг қадам” лойиҳасида иштирок этганлар энди кун бўйи тетик ва хуш кайфиятда юришади, – деди Чирчиқ шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Равшан Дастиров.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати