Skip to main content
Yangiliklar

Жиззахда футзал бўйича «Спорт мактаблари футбол лигаси»да мамлакат чемпионлари аниқланди

By 10.12.2020No Comments

Жиззах шаҳри болалар-ўсмирлар ўртасидаги яна бир мусобақага мезбонлик қилди. Бу ерда 2003 ҳамда 2005 йилларда туғилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчилари ўртасида футзал бўйича «Спорт мактаблари футбол лигаси» доирасида Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди.

Чемпионат иштирокчилари ёш бўлишсада, улар ўртасидаги ҳар бир учрашув анчайин кескинлик ва муросасизлик касб этди. Одатдагидек, кучлилар сараланиб, ярим финал ва финал баҳсларига муносиблар етиб келди.

2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Жиззах вилояти вакиллари самарқандлик тенгдошларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, Тошкент шаҳри футзалчилари Сирдарё вилояти жамоаси устидан 5:3 ҳисобида устун келиб, иккинчи финалчига айланишди.

2003 йилларда туғилган ёшлар ўртасидаги ярим финал баҳсларида Самарқанд вилояти жамоаси фарғоналик футзалчилар устидан 3:1 ҳисобида устун келган бўлса, Қашқадарё вилояти вакиллари мезбонларни 4:3 ҳисобида мағлуб этди.

2005 йилларда туғилган футзалчилар ўртасида ғолиблик учун кечган ҳал қилувчи баҳсда пойтахтлик ўсмирлар мезбонларни 6:2 ҳисобида мағлуб этишди. Ушбу ёш тоифасида Самарқанд ҳамда сирдарёлик ёшлар 3-ўрин билан кифояланишди.

2003 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Самарқанд вилояти вакиллари қашқадарёлик тенгдошлари дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди ва бош соврин эгасига айланишди. Бронза медаллари эса Фарғона ҳамда Жиззах вилояти жамоаларига насиб қилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати