Skip to main content
Yangiliklar

Ёпиқ иншоотларда ўтадиган жаҳон чемпионати иккинчи маротаба қолдирилди

By 14.12.2020No Comments

Хитойнинг Нанкин шаҳрида ёпиқ иншоотларда ўтказилиши режалаштирилган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати 2023 йилга қолдирилди.

Бутунжаҳон енгил атлетика ассоциацияси (World Athletics) матбуот хизмати ушбу қарор дунёдаги коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли эканини маълум қилди.

Ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионати 2021 йил 19-21 март кунлари бўлиб ўтиши лозим эди, аммо пандемия сабаб юқоридаги муддатларда ўтказилмайдиган бўлди.

Мазкур чемпионат иккинчи маротаба қолдириляпти. Аслида турнир 2020 йилнинг 13-15 март кунлари бўлиб ўтиши керак эди.