Skip to main content
Yangiliklar

Веломарафончилар Шаҳрисабзда куч синашишди

By 07.12.2020No Comments

5 декабрь куни эрта тонгдан Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой майдонида веломарафончилар жам бўлишди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси ва Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган велопойгада 300 нафарга яқин ҳаваскор спортчи марра сари йўлга чиқди.

Марафонда мамлакат велосипед спорти федерацияси мутахассислари, шаҳар ҳокимлиги вакиллари, ёшлар, ўсмирлар ва фахрийлар иштирок этишди.

Ўғил болалар иштирокида ўтган веломарафонда маррага Шерзод Фаёновга биринчи бўлиб етиб келган бўлса, иккинчи ўринда Валихон Ҳайитов, учинчи ўринда эса Сарвар Аминовлар марра чизиғини кесиб ўтишди.

Қизлар иштирокидаги веломарафонда эса 1-ўрин Муниса Шамсиевага, 2-ўрин Дурдона Очиловага, 3-ўрин Нилуфар Аминовага насиб этди.