Skip to main content
Yangiliklar

Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати. Иккинчи кунги ғолиб ва совриндорлар

By 17.12.2020No Comments

15 декабрь куни Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт саройида ўсмирлар ва кадетлар ўртасидаги 2020 йилги Ўзбекистон чемпионати старт олди. 20 декабрга қадар давом этадиган мусобақада қиз болалар ва ўғил болалар 10тадан вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Маълумот учун, ушбу ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига селекция сифатида ҳам ўтказилмоқда.

Иккинчи кунда ўсмирлар 7та вазн тоифасида даянга чиқишди. Қуйида иккинчи кунги ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

Ўсмир ўғил болалар
-48кг
Олтин – Муҳаммадамин Алиев (Ўзбекистон ўсмирлар ТЖ)
Кумуш – Азизбек Арзиев (Ўзбекистон ўсмирлар ТЖ)
Бронза – Жаҳонгир Анваров (Фарғона вилояти)
Бронза – Муҳаммадзиё Исломов (Фарғона вилояти)

-59кг
Олтин – Жавоҳир Обиджонов (Ўзбекистон ўсмирлар ТЖ)
Кумуш – Жаҳонгирхон Умархонов (Фарғона вилояти)
Бронза – Диёрбек Шарифбоев (Хоразм вилояти)
Бронза – Шуҳрат Одилбеков (Тошкент шаҳри)

-73кг
Олтин – Мадолимжон Турсуналиев (Тошкент вилояти)
Кумуш – Абубакир Мусаев (Тошкент шаҳри)
Бронза – Тимур Ҳусанов (Тошкент шаҳри)
Бронза – Расул Турдимуратов (Тошкент шаҳри)

Ўсмир қизлар
-42кг
Олтин – Сабина Қаҳрамонова (Ўзбекистон ўсмирлар ТЖ)
Кумуш – Саодат Одилова (Ўзбекистон ўсмирлар ТЖ)
Бронза – Собира Алмуродова (Жиззах вилояти)
Бронза – Дилноза Тангирова (Жиззах вилояти)

-49кг
Олтин – Маржона Йўлдошева (Тошкент вилояти)
Кумуш – Диёра Имомалиева (Наманган вилояти)
Бронза – Гулноза Маҳмуджонова (Ўзбекистон ўсмирлар ТЖ)
Бронза – Раъно Насреддинова (Жиззах вилояти)

-59кг
Олтин – Ҳалимабону Собиржонова (Фарғона вилояти)
Кумуш – Шоира Қодирова (Хоразм вилояти)
Бронза – Мубина Мамуржонова (Тошкент шаҳри)
Бронза – Меҳрибон Жумаева (Бухоро вилояти)

+68
Олтин – Ирода Миртожиева (Ўзбекистон ўсмирлар ТЖ)
Кумуш – Омина Икромова (Сирдарё вилояти)
Бронза – Ксения Смирнова (Ўзбекистон ўсмирлар ТЖ)
Бронза – Лайло Хожаниёзова (Қорақалпоғистон)

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати