Skip to main content
Yangiliklar

Ўсмирлар ва кадетлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунланди. Сўнгги кун ғолиб ва совриндорлари

By 20.12.2020No Comments

15 декабрь куни Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт саройида ўсмирлар ва кадетлар ўртасидаги 2020 йилги Ўзбекистон чемпионати старт олганди. 20 декабрга қадар давом этган мусобақада қиз болалар ва ўғил болалар 10тадан вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Маълумот учун, ушбу ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига селекция сифатида ҳам ўтказилди.

Сўнгги олтинчи кунда кадетлар 4та вазн тоифасида даянга чиқишди. Қуйида олтинчи кунги ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

Кадет ўғил болалар
-33кг
Олтин – Дилмуроджон Марфужонов (Фарғона вилояти)
Кумуш – Константин Бростовский (Тошкент шаҳри)
Бронза – Жамшиджон Тошназаров (Фарғона вилояти)
Бронза – Самир Қаҳрамонов (Тошкент шаҳри)

-45
Олтин – Жавлон Бердибеков (Жиззах вилояти)
Кумуш – Фарҳод Тошпўлатов (Тошкент вилояти)
Бронза – Амирхон Тоиров (Тошкент шаҳри)
Бронза – Шоҳжаҳон Аҳмедов (Тошкент шаҳри)

-57
Олтин – Никита Ким (Тошкент шаҳри)
Кумуш – Абдурауф Шовқибоев (Жиззах вилояти)
Бронза – Жамшид Жуманиязов (Қорақалпоғистон)
Бронза – Музаффар Муратов (Тошкент шаҳри)

+65
Олтин – Шаҳзодбек Ғиёсов (Бухоро вилояти)
Кумуш – Фаёз Ҳасанов (Навоий вилояти)
Бронза – Ли Дмитрий (Тошкент шаҳри)
Бронза – Улуғбек Болтаев (Бухоро вилояти)

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати