Skip to main content
Yangiliklar

Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникумига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди

By 02.12.2020No Comments

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети қошидаги Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникумига 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказилди.

Унга кўра, номзодлар Енгил саноат буюмлари конструкцияси ва технологияси (ишлаб чиқариш турлари бўйича), Ёнгин хавфсизлиги муҳофазаси, Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) йўналишларига кириш имтиҳонларида ўз билимларини синаб кўришди.

Имтиҳон натижалари тез кунларда вазирлик ва техникум расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Имтиҳонда Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникумига онлайн ҳужжат топширган номзодларнинг барчаси қатнашди. Имтиҳон карантин қоидалари асосида ташкил этилди. Қўшни вилоятлардан келган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари техникум маъмурияти томонидан озиқ-овқат ва ётоқхона билан таъминланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати