Skip to main content
Yangiliklar

“Тошкент ёшлар форуми-2020”да ҳукумат вакиллари ёшларимиз билан учрашишди

By 19.12.2020No Comments

18-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида пойтахтда илк маротаба “Тошкент ёшлар форуми – 2020” ўтказилмоқда.

“Тошкент ёшлар форуми — 2020”да ҳукумат аъзолари билан ёшларнинг учрашуви ташкил қилиниб, барча ўзаро очиқ мулоқотга киришмоқда. Форум ёшларнинг таклиф ва истакларини ўрганиш, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш, уюшмаган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ва иш билан таъминлаш, ёшларни маданият, санъат, китобхонлик, ахборот технологиялари тўгараклари ҳамда спорт ва ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги тадбирларга жалб этиш мақсадини ўзида мужассам этган.

Маросим давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўзга чиқиб, ушбу форумнинг аҳамияти, юртбошимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар қанчалик ўз ифодасини топиб бораётгани ҳақида таъкидлаб ўтишди.