Skip to main content
Yangiliklar

Токио-2020 литсензиантлари наманганлик ёшлар билан учрашди

By 07.12.2020No Comments

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги ПҚ-2821-сонли қарори ҳамда Наманган Олимпия захиралари коллежи директорининг 2020-2021 ўқув йили учун тасдиқланган иш режасига мувофиқ Токио-2020 олимпиадасига йўлланмаларни қўлга киритган иқтидорли спортчилар Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфархон Зокирова таълим муассасасида таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашди.

Ўзаро мулоқотда номдор атлетларимиз ёшларга спортда эришган ютуқлари, бу йўлда чекилган заҳматлар, қолаверса бугун мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шароитлар ҳақида тўлқинланиб гапириб беришди. Шунингдек, Халқаро ареналарда шоҳсупага кўтарилганда, Ватан байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янграгандаги таърифлаб бўлмас қувонч завқи ҳақида тўхталиб ўтишди.

Учрашувда ёш спортчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан меҳмонларга мурожаат қилишди ва атрофлича жавоб олишди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати