Skip to main content
Yangiliklar

Токио-2020 Европа қитъаси саралаши май ойида бўлиб ўтади

By 14.12.2020No Comments

Европа Бутунжаҳон таэквондо (WТE) федерацияси Токио-2020 Олимпиадаси учун қитъанинг саралаш турнири май ойида бўлиб ўтишини эълон қилди. Олдинроқ саралаш 30-31 январь кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида ўтиши режалаштирилганди. Бироқ барча спортчилар ушбу мусобақага муносиб тайёргарлик кўриши ва барчада Софияга етиб бориш имконияти бўлиши учун ташкилот саралашни 7 ва 8 май кунлари ўтказишга қарор қилди. 9 май куни паратаэквондо бўйича Олимпиада саралаши бўлиб ўтади.

Софиядаги саралашда 4та эркаклар ва 4та аёллар вазн тоифалари учун жами 16та йўлланма ўйналади.

Шунингдек, катталар ўртасидаги G4 Европа чемпионати 8-11 апрель кунлари София шаҳрида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Токиодаги ёзги Олимпиада баҳслари 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августига қадар бўлиб ўтади.

🇺🇿🥋 Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати