Skip to main content
Yangiliklar

Самарқандда «Саломатлик йўлаклари»ни қуриш ишлари жадал кетмоқда

By 09.12.2020No Comments

2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонида ҳар бир туман маркази ва шаҳарларда пиёда ва велосипедда юриш учун «Саломатлик йўлаклари» ташкил этилиши, бунда, пиёдалар ва велосипед йўлакларининг умумий узунлиги 3-5 километрни ташкил этиши ҳамда ўзаро узвий боғлиқ бўлиши, замонавий, энерготежамкор (ҳаракат сенсорлари билан жиҳозланган) ёритиш тизимлари ва ёруғлик қайтарувчи, йўлакларнинг бошланиши, оралиғи ва якунини кўрсатувчи йўл белгилари билан тўлиқ таъминланиши, пиёдалар ва велосипед йўлакларини барпо этишда алоҳида ҳаракатланиш имкониятлари яратилиши ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун «тўсиқсиз муҳит» ташкил этилиши кўзда тутилган.

Мазкур Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида шу кунларда Самарқанд шаҳрининг «Қорасув» массивида пиёдалар ва велосипедда ҳаракатланиш учун махсус йўлаклар, яъни «Саломатлик йўлаклари»ни барпо этиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фармонда бундай йўлаклар 2021 йилнинг 1 майига қадар қуриб битказилиши белгиланган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати