Skip to main content
Yangiliklar

Пойтахтимизда соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди

By 11.12.2020No Comments

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, коронавирус пандемияси даврида соғлом турмуш тарзи тарғиботи нечоғлик муҳим аҳамият касб этиши яна бир карра ўз исботини топди. Шу боис халқимиз саломатлигини янада ошириш, жисмоний тарбия ва спорт билан аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш бугунги куннинг муҳим масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Бугун МОҚ раҳбарияти Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Касаба уюшмалари ташкилотларининг мутасаддилари билан ушбу масалаларни муҳокама қилиш юзасидан учрашув ўтказди. Унда МОҚ номидан Бош котиб Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари в.б. Шерзод Ташматов қатнашди.

Кун тартибидан Президентимиз томонидан жорий йил 30 октябрь куни эълон қилинган “Соғлом турмиш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармонида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш, ҳар бир туман ва шаҳарда спорт турларига ихтисослашувидан келиб чиқиб, ҳар ойда мусобақалар ўтказиш, ҳудудларда Олимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, уюшмаган ёшларни спортга кенг жалб қилиш каби мавзулар ўрин олди.

Учрашув давомида мутасаддилар кун тартибидаги барча мавзуларни амалиётга кенг татбиқ этиш, ёшлар орасида спорт қамровини янада кенгайтириш борасида тегишли чора-тадбирларни белгилаб олишди.