Skip to main content
Yangiliklar

Олимпия ҳалқалари Токио кўрфазига қайтарилди

By 04.12.2020No Comments

Олимпия ҳалқалари текширилиб ва уларга техник хизмат кўрсатилиб, Токио кўрфазига қайтарилди. Олимпия рамзи ҳайкали Токио-2020 Олимпия ўйинлари СOVID-19 пандемияси туфайли 2021 йилга кўчирилгандан кейин шу йилнинг августида ўрнатилган жойидан олинган эди. Уни текшириш учун Йокогамага олиб боришди, бу ерда ҳалқалар таъмирланди, нақшлари янгиланди ва аввалги жойига олиб бориб ўрнатилди.

Олимпия ёдгорлигининг эни 33 метр, бўйи 15 метр бўлиб, оғирлиги 69 тоннага яқиндир.

Олимпия ҳалқалари чироқлари келгуси йилнинг 23 июлидан 8 августигача бўлган муддатда ўтказиладиган Ўйинлар давомида ёниб туради. Кейин август ойи ўрталарида у Паралимпия рамзлари билан алмаштирилади. Маълумки, Паралимпия ўйинлари 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади.

– Олимпия рамзини ўрнатиш билан биз иложи борича дунёнинг кўплаб одамлари муҳим воқеа яқинлашиб келаётганлигини билишлари ва бундан уларнинг ҳам биз каби завқ-шавқлари ортишига умид қилдик, – деди Токио пойтахт ҳукуматининг расмий вакили Ацуси Янасимидзу.