Skip to main content
Yangiliklar

Мукофотлар муборак бўлсин, спортимиз фидойилари!

By 28.12.2020No Comments

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Бугун, 28 декабрь куни Кўксаройда уларнинг бир гуруҳларига мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари мукофотланганларни табриклаб, уларга ўзининг юксак эҳтиромини билдирди.
– Биз кейинги йилларда яхши анъанани йўлга қўйиб, юртдошларимизга мукофотларни байрам кунида топшириб келаётган эдик. Афсуски, бу йилги пандемия шароитида одамларимизнинг соғлиғини асраш учун ушбу хайрли тадбирни бироз кейинга суришга тўғри келди. Эзгуликнинг кечи йўқ, дейдилар. Насиб этган экан, мана бугун сизлар билан Янги йил байрами арафасида юзма-юз кўришиб, дийдорлашиб турибмиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Тадбирнинг яна бир қисми “Туркистон” санъат саройида ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида давлат мукофотларига сазовор бўлган спорт соҳаси вакилларига орден ва медалларни топширди.

“Туркистон” санъат саройидаги тадбирдан сўнг Абдужаббор Абдувоҳидов бошчилигидаги расмийларимиз Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда унинг ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов маросимда иштирок эта олмаган Руфат Рисқиевнинг хонадонига ташриф буюришди ва “Тошкент йўлбарси”га «Дўстлик” ордени топширилди.

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари томонидан Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида қуйидаги спорт соҳаси вакиллари тақдирланишган эди:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан
Ҳайдаров Равшан Акмалович – футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар (U-23) терма жамоаси бош мураббийи

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан
Аҳмедов Одил Алимжонович – футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

“Дўстлик” ордени билан
Рисқиев Рифат Асадович – фахрий спортчи

Югай Лев Павлович – Миллий тадқиқот технология университетининг Олмалиқ филиали математика ва умумий касбий фанлар кафедраси мудири

“Содиқ хизматлари учун” медали билан
Газиев Баҳромжон Валиевич – Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси

“Соғлом турмуш” медали билан
Арслонов Нажиб Гадиевич – Спорт яккакурашлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби бокс бўлими мураббийи

Бойдадаев Абдужаббор Абдусатторович – Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори ўринбосари, Наманган вилояти

Ли Людмила Рудольфовна – Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спорт гимнастикаси бўйича мураббий-ўқитувчиси

Пахомов Владимир Юрьевич – Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби академик эшкак эшиш бўйича катта мураббий-ўқитувчиси

Мақолани тайёрлашда «president.uz» сайтидаги материаллардан фойдаланилди