Skip to main content
Yangiliklar

МОҚ қошидаги РСТИАМ Шимолий-ғарбий давлат тиббиёт университети билан ҳамкорлик Меморандуми имзолади

By 11.12.2020No Comments

Бугун Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ҳамда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси ҳисобланган И.И.Мечников номидаги Шимолий-ғарбий давлат тиббиёт университети ўртасида онлайн форматда ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжатни имзолашдан мақсад – спорт тиббиёти соҳасида тажриба алмашишни таъминлайдиган халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдир. Видеоконференция давомида иккала муассаса раҳбарлари – МОҚ ҳузуридаги РСТИАМ директори, профессор A.Садиков ва И.И.Мечников номидаги Санкт-Петербург Шимолий-ғарбий давлат тиббиёт университети ректори, профессор С.A.Сайганов ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, икки томонлама алмашинувлар ва спорт тиббиётини ривожлантириш бўйича қўшма дастурни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Меморандум қуйидаги ишларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади: илмий-тадқиқот бўйича ҳамкорлик; спорт тиббиёти соҳасидаги таълим фаолияти, семинарлар ва илмий анжуманларда иштирок этиш, ахборот ва библиографик материаллар билан алмашиш, спортни биомедикал қўллаб-қувватлаш, жумладан, шифокорлар, тадқиқотчилар ва докторантларнинг академик ҳаракатчанлиги соҳасидаги фаолиятни кенгайтириш бўйича ноу-хау алмашинувлардан иборат.