Skip to main content
Yangiliklar

Кўчирилган Токио Олимпиадаси харажатлари 16 млрд.долларга етмоқда

By 23.12.2020No Comments

Коронавирус пандемияси сабабли 2021 йилга кўчирилган Токио Олимпиадасининг Ташкилий қўмитаси Ўйинлар учун умумий харажатлар 1,64 триллион йенани (15,9 миллиард доллар) ташкил этишини маълум қилди. Аввал бошда эса бу харажатлар 1,35 триллион йена бўлиши режаланган эди.

“Токио-2020” Олимпиадасининг харажатлари 294 миллиард йенага (2,84 миллиард долларга) ортди. Бу, жумладан Ўйинлар объектларини жиҳозлаш, Олимпия шаҳарчасига хизмат кўрсатиш ва спорт жиҳозларини сақлаш харажатларининг ортиши ҳисобига бўлди. 96 миллиард йена (тахминан 1 миллиард доллар) эса 2021 йилда Олимпиада пайтида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун сарфланади.

Ўйинлар умумий харажатларининг 721 миллиард йенасини (деярли 7 миллиард доллар) Ташкилий қўмита ўз зиммасига олади, Токио муниципалитети харажатларнинг 702 миллиард йенасини (деярли 6,8 миллиард доллар), Япония ҳукумати – 221 миллиард йенасини (2 миллиард доллар) тўлайди.