Пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорлигида футбол бўйича хайрия учрашуви ташкил этилди.
Унда асоси 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолибларидан иборат Ўзбекистон жамоаси Тошкент шаҳар юлдузларидан иборат жамоага қарши саф тортди. Тошкент шаҳри жамоаси сафидан ўзбек футболининг ёрқин юлдузи, ҳозирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаб келаётган Равшан Эрматов ҳам ўрин олди.
Дўстона руҳда ўтган учрашув якунида дўстлик ғалаба қозонди – 5:5. Хайрия учрашуви якунида тадбир иштирокчилари Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан тақдирланишди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги