Skip to main content
Yangiliklar

Cамарқандда ўтказилган Mountain Bike бўйича Ўзбeкистон кубоги ғолиблари аниқланди

By 07.12.2020No Comments

Шу йил 3-6 декабрь кунлари Самарқанд вилояти Паяриқ тумани 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабининг велоспорт базасида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида тоғ велосипеди, яъни Mountain Bike бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Хоразм, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан жами 120 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Мусобақа натижасига кўра умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси, 2-ўринни эса мезбонлар – Самарқанд вилояти ҳамда фахрли 3-ўринни Тошкент вилояти жамоалари қўлга киритишди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати