Skip to main content
Yangiliklar

Қаршида замонавий бешкураш бўйича иқтидорли спортчилар саралаб олинди

By 07.12.2020No Comments

Қарши шаҳридаги Олимпия захиралари коллежи ҳудудида замонавий бешкураш бўйича танлов (селекция) мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақада Қашқадарё, Самарқанд, Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 90 нафардан ортиқ иқтидорли ёшлар иштирок этишди.

Учкураш спорт тури замонавий бешкураш учун тайёргарлик босқичи бўлиб, учта спорт йўналишидан иборат – сузиш, ўқ отиш майдонида лазер тўппончасидан ўқ узиш ҳамда югуришдир.

Вақт асосида ҳар бир йўналиш учун баллар берилади. Энг кўп очко тўплаган спортчи эса ғолиб бўлади.

Қарши шаҳрида спортчилар замонавий бешкураш спорт турига қизиқиш билдиришди ва ушбу спорт тури билан шуғулланиш истагини билдиришди. Мусобақа натижасида Қарши Олимпия захиралари коллежида замонавий бешкураш бўлимини очишга қарор қилинди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати