Skip to main content
Yangiliklar

2021 йил майида марафон бўйича синов мусобақалари ўтказилади

By 14.12.2020No Comments

Саппорода 5 май куни Хоккайдо-Саппоро фестивали доирасида марафон бўйича синов мусобақаси бўлиб ўтади. Сананинг тасдиқланиши Токио-2020 синов воқеалари тақвимига киритилган янгиланишлардан биридир.

Токиодаги жазирама хавфи сабаб олимпия марафони ва спортча юриш мусобақалари Япония шимолидаги Хоккайдо оролида жойлашган Саппорода бўлиб ўтади.

8 август куни Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси вакиллари марафон трассасига ташриф буюришган эди. Расмийлар трассага велосипедда чиқаётганларида ҳаво сифати, иссиқлик босими, ҳарорат ва нисбий намлик ўлчанган ва World Athletics расмийлари натижадан мамнун эканлигини изҳор қилган эдилар.

Енгил атлетика бўйича синов баҳслари 11 май куни Токиодаги Олимпия стадионида ўтказиш белгиланди.