Skip to main content
Yangiliklar

Жиззахда «Раҳбар кубоги» мусобақасига старт берилди

By 07.11.2020No Comments

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан шу йил 7-28 ноябрь кунлари мини-футбол бўйича «Раҳбар кубоги» мусобақаси бўлиб ўтади.

Мусобақа вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда тизим ташкилотлари маъмурият ходимлари ўртасида ташкил этилмоқда. Бундан кўзланган мақсад, жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир ходимда ҳар қандай касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш ва ортиқча вазнни йўқотишга хизмат қилишдан иборат.

Қуръа ёрдамида 19та жамоа 4 гуруҳга тақсимланди. Бугун мусобақага старт берилди ва «Раҳбар кубоги» соҳиби 28 ноябрь куни маълум бўлади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати