Skip to main content
Yangiliklar

Жиззахда 500 нафардан ортиқ инсонлар 5000 қадам юришди

By 03.11.2020No Comments

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусининг иккинчи йўналиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 10 июлдаги «Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришни тизимли ва узликсиз давом эттириш бўйича тадбирларни амалга ошириш тўғрисида»ги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятида ҳам кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда.

Эрта тонгдан жиззахликлар «Соғлом ҳаёт учун» шиори остида 5000 қадам юриш ҳамда эрталабки бадантарбия машқлари бажаришди. Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва Шароф Рашидов туман хокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилган тадбирда 500 нафардан ортиқ туман аҳолиси иштирок этди.

Барча тадбирлар карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати