Skip to main content
Yangiliklar

Тўрт карра Ўзбекистон чемпиони Мадинабону Маннопова: “Мамлакат чемпионати юқори савияда ташкил этилди”

By 27.11.2020No Comments

Катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. Кеча -49кг вазн тоифасида Мадинабону Маннопова барча рақибаларини мағлуб этиб чемпионликка эришди. Мадинабону Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизматига интервью берди.

“Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун ўқув-машғулот йиғинини ўтказдик. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилди. Карантин юмшатилгач мусобақага бўлган ҳозирлик кучайтирилди. Бунда биз спорт формамиз қандай ҳолатда эканлигини кўриб олдик.

Финалда терма жамоа яна бир аъзоси Динора Мухторовага қарши жанг қилдим. Ўтган йил ҳам финалда айнан унга қарши жанг қилган эдим. Катта фарқ билан ғалабага эришдим.

Катталар ўртасида тўртинчи маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Жуда ҳам хурсандман.

Чемпионат юқори савияда ташкил этилгани спортчиларни албатта қувонтирмай қўймайди”, – дейди Мадинабону Маннопова.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати