Skip to main content
Yangiliklar

Тошкент вилояти бўйлаб жисмоний саломатликни оширишга қаратилган тарғиботлар мунтазам олиб борилмоқда

By 29.11.2020No Comments

Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси таъминлаш ва Тошкент вилояти аҳолисини доимий спортга жалб этиш мақсадида Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан турли оммавий тадбирлар ташкил этилмоқда.

умладан, ҳафта давомида доимий иш билан банд аҳоли қатламини дам олиш кунларида спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш учун Олмалиқ шаҳри, Оҳангарон, Юқоричирчиқ, Зангиота туманларида оммавий бадантарбия машғулотлари ва спорт турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирлар доирасида аҳоли ўртасида юришни тарғиб қилган ҳолда ёшларга ўрнак кўрсатиш, эрта тонгдан бадантарбия билан шуғулланган ҳолда жисмоний саломатликни оширишга қаратилган тарғиботлар амалга оширилмоқда.

аммамизга маълумки, кун давомида фаол бўлган одам хизмат вазифасини катта иштиёқ билан бажаради. Шунингдек, спорт билан мунтазам шуғулланиш касалликларнинг олдини олади, соғлом ва узоқ умр кўришга ёрдам беради.

Бу каби тадбирларга вилоят бўйича 2 мингдан ортиқ аҳоли вакиллари қамраб олинди. Шунингдек улар билан давра суҳбатлари ташкил этилиб, доимий равишда спорт билан шуғулланишлари бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати