Skip to main content
Yangiliklar

Токио-2020 Европа қитъаси саралаши яна қолдирилиши мумкин

By 23.11.2020No Comments

Европа Бутунжаҳон таэквондо (WТE) федерацияси раҳбари Сакис Прагалос Токио-2020 Олимпиадаси учун қитъанинг саралаш турнири яна қолдирилиши мумкинлигини маълум қилди. Саралаш 30-31 январь кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида ўтиши режалаштирилган.

“Агар барча давлат спортчилари белгиланган саналарда Софияга кела олишмаса, саралаш янада кейинроққа қолдирилади. Бироқ саралашни имкон қадар вақтлироқ ўтказиш керак. Менинг бош мақсадим барча спортчиларнинг квалификацияда иштирок этишларидир”, – деб ёзади World Taekwondo Europe.

Софиядаги саралашда 4та эркаклар ва 4та аёллар вазн тоифалари учун жами 16та йўлланма ўйналади.

Эслатиб ўтамиз, Токиодаги ёзги Олимпиада баҳслари 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августига қадар бўлиб ўтади.

??? Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати