Skip to main content
Yangiliklar

Соғлом турмуш тарзи тарғиботини ўзимиздан бошлаймиз

By 21.11.2020No Comments

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-6099 фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўз ходимлари ўртасида спорт мусобақаларини ўтказишни йўлга қўйди. Унга кўра, ҳафтанинг ҳар шанба кунлари Қўмита ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси, бадминтон, теннис каби турлари бўйича мусобақалар ўтказилади. Бугун ана шундай анъана стол тенниси бўйича ташкил этилди.

Дўстона руҳда ўтган мусобақа Миллий олимпия қўмитасида фаолият олиб бораётган барча эркак ходимлар ўртасида синов тариқасида ташкил қилинди. Таъкидлаш жоиз, эндиликда бу каби тадбирларга аёллар ҳам жалб қилиб борилади. Яна бир аҳамиятли томони, қўмита биносининг ҳар бир қаватларига иш пайтида бўладиган бўш вақтлардан унумли фойдаланиш учун тренажёрлар ҳам жойлаштирилди.

“Аввало, ушбу дўстона мусобақамизда иштирок этган барча ходимларимизга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Муҳтарам Президентимиз илгари сураётган соғлом турмуш тарғиботини ўзимиздан бошлашимиз керак. Ҳар ҳафта якунида шу каби чиройли кичик мусобақалар ташкил қилиб, ўз саломатлигимиз учун эътиборли бўлайлик. Кейинги мусобақаларимизга оила аъзоларимизни ҳам таклиф этамиз ва бу орқали уларни ҳам соғлом турмуш тарғиботига жалб қиламиз. Асосийси бу ерда дўстона мулоқот ва ҳаракат бўлади”, – деди МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов.

olympic.uz