Skip to main content
Yangiliklar

Сирдарёда волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

By 26.11.2020No Comments

2004-2005 йилларда туғилган ёшлар ўртасидаги ўтказилаётган чемпионат баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан ташриф буюрган 140 нафарда ортиқ спортчи-ёшлар ғолиблик учун беллашмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йилги оммавий спорт тадбирлари календарь режасига мувофиқ ташкил этилаётган мазкур чемпионатга Сирдарё вилояти Гулистон тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби мезбонлик қилмоқда.
Мусобақа айланма шаклда 3 гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилмоқда. Ўзбекистон чемпионати баҳслари жорий йилнинг 30 ноябрь кунига қадар давом этади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати