Skip to main content
Yangiliklar

Сирдарёда соғлом турмуш тарзига оид маҳорат сабоқлари ўтказилди

By 14.11.2020No Comments

Бугун юртимиз бўйлаб «ЯНГИ ЎЗБEКИСТОН—ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ» шиори остида оммавий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбирлар Президентимиз томонидан илгари сурилган Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш ва хотин-қизларни бандлигини таъминлашга қаратилган «5 та муҳим ташаббус» мазмун, моҳиятини юртдошларимизга етказиш ҳамда тарғибот ва ташвиқот қилишни ўз олдига мақсад қилган.

5 та муҳим ташаббуснинг спорт йўналиши бўйича Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида спорт тадбирлари кенг ташкил этилмоқда.

Спорт тадбирлари давомида спортчилар ва мураббийлар томонидан аҳолига жисмоний тарбия ва спорт инсон саломатлигига ижобий таъсири, айниқса пандемия даврида спорт билан шуғулланган ҳолда юқумли бўлган касалликларни олдини олиш бўйича тавсиялар ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек, спорт билан шуғулланишлари учун аҳолига ҳудудлар кесимида болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва уларнинг филиаллари спорт иншоотлари, мавжуд спорт турлари, бириктирилган тренерлар тўғрисида маълумот берилди.

Тадбирлар давомида нафас гимнастикаси ва эрталабки бадантарбия машғулотларини уй шароитида ташкил этиш юзасидан маҳорат дарслари (мастер класс) кўрсатиб берилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати