Skip to main content
Yangiliklar

Сирдарёда мавжуд МФЙларга аҳоли соғлом турмуш тарзи учун тренерлар бириктирилмоқда

By 30.11.2020No Comments

Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан мунтазам равишда вилоятдаги маҳаллалар аҳолисининг барча қатлами ва ташкилотларда фаолият юритиб келаётган ходимлар ўртасида эрталабки бадантарбия машғулотлари, юриш, югуриш спорт тадбирлар ташкил этилиб борилмоқда.

Жумладан, Оқолтин Сирдарё, Боёвут, Сайхунобод, Мирзаобод туманлари Гулистон ва Ширин шаҳарларида аҳоли ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар иштирокида юриш, югуриш, бадантарбия машғулотлари, мини футбол, волейбол ҳамда мазкур туман (шаҳар) сектор раҳбарлари иштирокида «Шахсий намуна» тамойили асосида «Жисмоний тайёргарлик даражаси» (турникка тортилиш, 100-200 метрга ва 1 км масофага югуриш, чалқанча ётган ҳолда гавдани кўтариш (пресс), полга таянган ҳолда қўлларни букиб ёзиш (отжимания) синовлари ташкил этилди.

Аҳолининг дам олиш кунлари Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва Ички ишлар бошқармаси ҳамда уларнинг ҳудудий бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган спорт тадбирларига 2000 га яқин фуқаролар жалб этилди.

Шунингдек, спорт тадбирлари давоми иштирокчиларни артериал босими, томир уриши, бўйлари, вазн ва қорин ҳажми қалинликлари ўлчаниб маълумотлар базаси шакллантирилди.

Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан вилоятдаги барча МФЙларга аҳолини соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиш, оммавий бадантарбия машғулотларини йўлга қўйиш учун тренерлар бириктирилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати