Skip to main content
Yangiliklar

Синхрон сузиш: Ўзбекистон кубогида ғолиблар номи маълум бўлди

By 21.11.2020No Comments

Тошкентдаги “Саховат” спорт мажмуасида синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари якунланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун Республика календарь режасига мувофиқ ташкил этилган ушбу мусобақа ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилиб, унда юртимизнинг энг кучли синхрон сузувчилари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Ўзбекистон кубогида пойтахтлик синхрончилар маҳорат ва тажриба борасида бошқалардан анча устун эканлиги сезилиб турди. Шунингдек, Самарқанд, Фарғона, Бухоро ва Андижон вилояти вакиллари ҳам ўз чиқишлари билан мутахассисларда илиқ таассурт қолдирди.

Синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон кубогининг катталар тоифасидаги дастурларида қайд этилган натижалар билан танишинг:

 

Техник соло:

1. София Гарусова

2. Диана Онкес

3. Сабина Файзиева

Эркин соло:

1. Диана Онкес

2. София Гарусова

3. Бегойим Бозорова

 

Микст, эркин дастур:

1. Тошкент (Вячеслав Руднёв / Динара Ибрагимова)

2. Самарқанд (Амир Икрамов / Маҳлиё Мирзаева)

3. Фарғона (Иззатулло Толибжонов / Барчиной Валижонова)

 

Эркин машқ, гуруҳ:

1. Самарқанд

2. Фарғона

 

Техник машқ, гуруҳ

1. Тошкент

2. Самарқанд

 

Техник машқ, дует

1. Бухоро

2. Андижон

3. Самарқанд

 

Эркин машқ, дует

1. Тошкент

2. Андижон

3. Бухоро

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

матбуот хизмати