Skip to main content
Yangiliklar

Шиддатли финаллар, ажойиб атмосфера, ёш таэквондочиларнинг чиқиши Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросимини безаб берди

By 30.11.2020No Comments

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида таэквондонинг WT йўналиши бўйича ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Кёруги, пумсе ва пара-кёруги бўйича ўтказилаётган мазкур мусобақада Республикамизнинг барча ҳудудларидан 700 нафар иштирокчи баҳс олиб бормоқда. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида ёш таэквондо усталари ўз чиқишлари билан йиғилган мухлислар олқишига сазовор бўлишди.

 

Маросимни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Бехзод Мусаев очиб берди. Шунингдек, унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, ҳар икки ташкилотнинг раҳбарияти, ўзбек спортининг кўзга кўринган мутасаддилари иштирок этишди.

“Муҳтарам юртбошимизнинг спортга ва сизларга меҳрлари ўзгача. Шуни унутмангки, Сизларнинг ортингизда суянч бўладиган Президентимиз бор. Бугун бўлиб ўтаётган таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳам ўзгача чиройли ва юқори савияда ташкил қилинди. Барчангизни мана шундай спорт байрами билан қутлашга ижозат бергайсиз. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда бошқа ташкилотлар Сизлар учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр”, – деди Бехзод Мусаев.

Очилиш маросимидан сўнг чемпионат доирасидан финал жанглари бошлаб юборилди. Дастлаб пара-таэквондо бўйича ўтказилаётган икки вазн тоифасида, сўнг таэквондо WT йўналишидаги асосий беллашувларга навбат берилди. Унда кутилганидек, Никита Рафалович (-80 кг), Чарос Қаюмова (-53 кг) ва Жасур Жайсунов (-68 кг) каби етакчи спортчиларимиз ғалаба қозонишди.

Пара-таэквондо.
-61 кг:
1. Зуҳриддин Тоҳиров
2. Санжар Мухтаров
3. Қудрат Ҳайдаров
3. Қудратилла Шоназаров

-75 кг:
1. Жавоҳир Алиқулов
2. Асилбек Ҳусанов
3. Асадбек Тоштемиров
3. Фарҳод Мамазияев

 

Таэквондо.
-68 кг
1. Жасур Жайсунов
2. Сардор Тоиров
3. Нажмиддин Қосимжонов
3. Абдуллажон Шомуродова

-80 кг
1. Никита Рафалович
2. Шаҳзод Жўраев
3. Дониёр Раҳимов
3. Азизбек Абдуқодиров

 

-53 кг:
1. Чарос Қаюмова
2. Мадина Қурвоналиева
3. Умидахон Ҳасанова
3. Зарнигор Абдуллаева

-73 кг:
1. Гулсанам Алижонова
2. Диёра Гаффорхўжаева
3. Саодатбегим Алиева
3. Фотима Холмирзаева

 

olympic.uz