Бугун эрталаб Самарқанд шаҳридаги Кимёгарлар шаҳарчасида ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар иштирокида «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам!» шиори остида оммавий юриш ҳамда бадантарбия машқлари ўтказилди.
Оммавий юришда иштирок этувчилар «Нурафшон» маданият саройи олдидан Умид ва Чинобод кўчалари бўйлаб ҳаракатланди ҳамда бадантарбия машқларини бажардилар.
– Фарзандларим, набираларим билан ҳар куни камида уч минг қадам юрамиз, – дейди меҳнат фахрийси Мизроб Ҳайдаров. – Эрталабки бадантарбия машқларидан сўнг нонушта қилиб, ишга ёки ўқишга отланамиз. Бу машқлар кун давомида тетик бўлишимизга хизмат қилади.
Таъкидлаш жоиз, бу каби тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати