Skip to main content
Yangiliklar

Пара таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпионати. Тохиров ва Алиқулов – чемпион!

By 29.11.2020No Comments

“Универсал” спорт саройида пара таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳам якунига етди. Таъкидлаш керакки, бу сафарги мамлакат биринчилиги тарихда илк бор соғлом таэквондочилар билан бир пайтда ва бир жойда ўтказилди.

Пара таэквондочилар Ўзбекистон чемпионатида 2 та – 61 кг ва 75 кг вазн тоифаларида мусобақаларда иштирок этишди.

Якунда бухоролик Зуҳриддин Тохиров ва қашқадарёлик Жавоҳир Алиқулов олтин медалларни қўлга киритишди.

-61кг
Олтин – Зуҳриддин Тохиров (Бухоро)
Кумуш – Санжар Мухторов (Самарқанд)
Бронза – Қудрат Ҳайдаров (Қашқадарё)
Бронза – Қудратилла Шоназаров (Наманган)

-75кг
Олтин – Жавоҳир Алиқулов (Қашқадарё)
Кумуш – Асаилбек Ҳусанов (Сурхондарё)
Бронза – Асадбек Тоштемиров (Тошкент вилояти)
Бронза – Фарҳод Мамазияев (Фарғона)

🇺🇿🥋 Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати