Ҳар бир кун бизни Токио-2020 сари яқинлаштиради. Нафақат кун, балки дақиқалар ҳам ғанимат. Мақсад ғалаба қозониш экан, бунинг учун ҳар лаҳзадан унумли фойдаланиш керак бўлади. Ўзбекистон спортчиларининг Олимпиада сари ташлаётган дадил қадамларининг экрандаги талқини “OlympicUz” кўрсатувида.
Бу галги меҳмонимиз – Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари в.б., Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов билан айни Олимпия ўйинларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинган.