Ҳозирда спорт жамоатчилигининг эътибори 2021 йилга қолдирилган Токио Олимпиадасига қаратилгани шубҳасиз. Бироқ бўлажак Олимпиадада қайси спорт турларида нечтадан медаллар ўйналиши ҳаммага ҳам маълум эмас. Эътиборингизга Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тайёрланган махсус видеороликни ҳавола қиламиз. Ишонамизки, бу орқали Сиз азиз мухлисларимиз Олимпия ўйинларига оид билимингизни янада бойитиб оласиз.