Skip to main content
Yangiliklar

Олимпия спорт турларида илм-фаннинг ўрни ҳақида Халқаро илмий-амалий онлайн анжуман ўтказилади

By 05.11.2020No Comments

Эртага Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Ўзбекистон олимпия академияси ҳамкорлигида “Олимпия спортида замонавий илм-фан” мавзусида Халқаро илмий-амалий онлайн анжумани бўлиб ўтади.

Анжуман ишида олимпия спорт турларида юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш тизими, атлетларни жисмоний тайёрлаш жараёнида тиббий-биологик ва допингга қарши таъминоти, психологик тайёргарлик, паралимпия спорт турларида жисмоний тайёргарлик, олимпия спортининг тарихий-маданий томонлари, замонавий ривожланиши ва истиқболлари масалалари кўрилади.

Онлайн анжуманнинг ялпи мажлисида Украина жисмоний тарбия ва спорт миллий университети профессори, Олимпия ўқув-илмий институти директори, педагогика фанлари доктори Мария Булатова (Украина), спорт курашлари йўналишида халқаро тадқиқотчилар ташкилоти, Бирлашган кураш дунёси илмий комиссияси профессори Дэвид Г. Кёрби (АҚШ), Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети профессори, педагогика фанлари доктори Виктор Шиян (Россия), Демокрит номидаги Фракий университети профессори Иоаннис Барбас (Греция), Бирлашган кураш дунёсининг халқаро тоифадаги ҳаками Барахай Юхананов (Исроил), Чеченистон давлат педагогика университети профессори, педагогика фанлари доктори Салман Элипханов (Россия), А.Бойтурсунов номидаги Қустанай ҳудудий университети профессори Иван Сивохин (Қозоғистон) каби бир қатор таниқли мутахассислар чиқиши режалаштирилган.

“Zoom” платформаси орқали ўтадиган анжуманда спикерлар бугунги пандемия шароитида спортчиларни машғулотларга тайёрлаш, ихтисослашган олий ўқув юртларида олимпия таълими, юқори малакали мутахассислар тайёрлашнинг илмий-ўқув, ташкилий муаммолари ҳақида нутқ сўзлашади.

 

olympic.uz